ижтиҳодлари ҳар хил бўлди. Уламоларнинг айримлари Шофеъийга эргашиб, унинг ўз мазҳабига раъйини шарҳлашди. Эргашувчилар ва уламоларнинг айримлари эса Шофеъий келтирган масалаларда усулларнинг тафсилотини ихтилоф билан еча бошладилар. Зеро, бу ечимлар тузилиш, йўналиш жиҳатидан Шофеъийнинг усулидан фарқланмас эди. Масалан, Ҳанафия мазҳабига эргашувчилар ва уларнинг йўлидан юрган кишилар каби. Уламоларнинг бу усулда Шофеъийга қарши чиққанлари ҳам бўлди. Масалан, зоҳирия, шийъалар каби. Ҳанбалий мазҳабидагилар Шофеъийнинг раъйларига эргашиб, ижмодан мақсад фақат саҳобалар ижмоси деган бўлсалар ҳам, унинг усулларини олишди. Шофеъийдан кейин келган Моликий мазҳабидагиларнинг тариқати, гарчи улар Мадина аҳлининг амалини ҳужжат қилиб, айрим тафсилотларда Шофеъийга қарши чиқишса-да, усулидаги кўп нарсаларда бирлашиб кетишди, унинг йўлидан юриб, раъйларини қабул қилишди. Улар усули фиқҳ илмида фаолият кўрсатиб, жуда кўп китоб ёзган мазҳаб тобелари эди. Дарҳақиқат, усули фиқҳда Шофеъий тариқатига кўра бу илмнинг асосларидан бўлган китоблар ёзилди. Қадимгиларнинг энг буюк китоби учта эди. Биринчиси, Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн ал-Басрийнинг «Муътамад» («Ишончли») деган китоби, Абул Ҳусайн ҳижратнинг 413 йилида вафот этган. Иккинчиси, ҳижратнинг 478 йилида вафот этган Имомул ҳарамайн номи билан машҳур бўлган Абдул Малик ибн Абдуллоҳ ал-Жувайнининг «Бурҳон» («Ҳужжат») китоби. Учинчиси, ҳижратнинг 478 йилида вафот этган Абу Ҳомид Ғаззолийнинг «Мустасфо» («Сараланган») китоби. Олимлардан кейин Омидий номи билан машҳур бўлган Абул Ҳусайн Алий бу учта китобни жамлаб, ўзининг «Ал-иҳком фи усулил-аҳком» («Усул ҳукмларини мустаҳкамлаш») деб номланган китобида уларга қўшимчалар киритди. Бу китоб усули фиқҳда ёзилган китобларини энг каттаси. Аммо Ҳанафий мазҳабидагилар Шофеъий келтирган нарсаларни таҳлил қилиб, баъзи тафсилотларда фарқланганлар. Албатта, бу мазҳаб аҳлларини истинбот қилишдаги тариқати Шофеъийнинг усуллари билан бир хил, лекин улар усул илмида фуруот билан таъсирланган йўналишда юрдилар. Улар усул қоидаларини фуруотларни қувватлаш учун ўрганиб, фуруни асос қилиб, умумий қоидаларни фуруни юзага келтирадиган, фуруни қувватлайдиган тарзда олишди. Уларнинг бу йўналишга ундаган нарса мазҳабларини қувватлаш учун усул ҳақидаги баҳсидир. Улар усулни унга мувофиқ ўз мазҳабларига истинбот қиладиган қоидаларни яратиш учун ўрганишмади. Бунинг сабаби Абу Ҳанифа Шофеъийдан олдин яшаб, Шофеъий туғилган йилда вафот этган. Абу Ҳанифанинг истинботлари умумий, кўп қиррали қоидаларга мувофиқ эмас. Шунингдек, Абу Ҳанифадан кейин у кишининг шогирдлари Абу Юсуф, Муҳаммад, Зуфар усули фиқҳ борасида китоб ёзишга аҳамият беришмади. Бу борада китоб ёзиш Ҳанафий мазҳаб олимларига кейинчалик келган бўлиб, улар Ҳанафий мазҳабининг фуруотларига хизмат қиладиган қоидаларни ишлаб чиқишга киришганлар. Бу қоидалар фурудан олдин эмас, балки кейин келган. Шу билан бирга Ҳанафий мазҳаб усули тўлалигича Шофеъий усуллари асосида ишлаб чиқилган. Ҳанафий мазҳаб
238-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|